«Яшил эди бизнинг чорбоғлар...»
Яшил эди бизнинг чорбоғлар,Яшил эди дала-туз, гиёҳ.Туманларни ётар қучоқлабЭнди бағри эзилган бу роҳ.Яшил эди дала-туз, гиёҳ,Кечамиди ё минг йил бурун...Хайр, биздан юз ўгирган ёз,Хайр, баҳор, анвойи умрим...Туманларни ётар қучоқлабЯлангларда эринчоқ тонглар.Кўнглим, бизни келмиш сўроқлабАриқларга чўккан осмонлар.Энди бағри эзилган бу роҳБаргёмғирлар келиб ўпган юз.Осойишта яшаб бўлмас, тоОстонадан ҳайдалгач Ҳурмузд.Яшил эди бизнинг чорбоғлар,Аҳраманми олди ўғирлаб?..