АЁЛ
Сиз унинг исмини шивирлаб айтинг,Исми – ҳуркак оҳу, балки, билмассиз.Билмассиз, йўқотиб қўйгайсиз, кейинБир умр пушаймон ўртагай ҳадсиз.Зангор кенгликларни нурдай сипқоринг,Хўпланг жоми Жамнинг чоғирларидай.Сўнг исмини сўранг кўҳна дунёнингМиз-миз йиғлаб ётган ёмғирларидан.Ўн саккиз минг олам шамолларидаСаланглаган дорлар айтадир бир куй.Сиз уни такрорланг фолбин паридайТангри унга атаб қўйган исм бу.Ўйланг унинг исмин айтишдан бурун,Бу қисмат қаҳрли бўлгай беомон.Унинг исми – кутиб ётган ботиринЁ борса-келмасдир, ё борса-гумон.Ўйланг, кейин аста шивирлаб айтинг,Овозингиз майин елга айлансин.Бир кашфдан ларзага тушгайсиз, тайин:Тайин, унинг исми – Нуҳнинг кемаси.Унинг исмин фақат шивирлаб айтинг...